11 январь куни Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси маҳаллий «Дубай» СК жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар беради.
Ўйиннинг 10-дақиқасида яқиндагина «Бунёдкор» жамоасидан олинган Олег Зотеев ҳисобни очди. Лекин «темирйўлчилар» ўйин охиригача ғалабани сақлаб қола олмади: 89-дақиқада рақиб ҳужумчиларидан бири Сарвар Каримов дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
Вадим Абрамов ушбу ўйинда икки нафар бразилиялик легионер футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Биринчи таймда 23 ёшли ярим ҳимоя амплуасига ихтисослашган Бруно да Силва майдонда ҳаракат қилган бўлса, иккинчи таймда 27 ёшли ҳужумчи Данубионинг ҳаракатлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, Вадим Абрамов ўйин давомида йиғинга олиб борилган барча футболчилар ўйинини икки таймда икки хил таркибни ўйнатиш орқали текшириб кўрди.
Биринчи бўлимдаги таркиб: С. Қобулжонов, С. Мустафоев, С. Раҳмонов, I. Голбан, А. Калайжан, Д. Раҳматуллаев, С. Мирзаев, С. Шоаҳмедов, О. Зотеев, Б. Да Силва, М. Бикмаев
Иккинчи бўлимдаги таркиб: С. Каримов, Б. Йўлдошев, С. Жўраев, Х. Мухторов, К. Абрамов, I. Алибоев, С. Мирзаев, А. Гейнрих, Данубио, А. Шоғуломов, I. Нагаев.
Изоҳ (0)