Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов КХДРга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар беради.
Савол: Вақтингизни олмайман, сўрамоқчи бўлганим: сизни Қосимов захирага алмаштирди. Мабодо жароҳат сабаб эмасми? Ёки ўзингиз сўрадингизми?
Жавоб: Йўқ, жароҳат олмадим, Худога шукр. Бу мураббийнинг қарори.
Савол: Тушунаман, биринчи ўйин осон бўлмайди. Насиб қилса, иккинчи ўйин чиройли чиқиши керак.
Жавоб: Ҳа, мен ҳам шу фикрдаман. Хитойга қарши мазмунлироқ ўйин бўлади. Улар ҳам очиқ футбол намойиш қилишни яхши кўради. Марказни бериб қўймасак, марра бизники.
Савол: Ҳозирча, минимум вазифа нимадан иборат?
Жавоб: Биз гуруҳдан плей-оффга чиқишимизни минимум вазифа деб ҳисоблаймиз. Албатта, финалда ўйнашни истаймиз.
Савол: Ўзбекистонлик мухлислар терма жамоа билан бирга эканлиги ва қўллаб-қувватлаб туришини айтмоқда.
Жавоб: Биз ҳам бунга умид қиламиз. Ўзбек халқини хурсанд қилиш учун бор кучимизни ташлаймиз.
Изоҳ (0)