Мухлислари ҳашаматли либосларда ва ҳаддан ташқари кўп косметика воситалари сурилган ҳолда кўришга ўрганган 28 ёшли америкалик хонанда Леди Гага ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пардозсиз ҳолда тушган суратини чиқарди, деб хабар бермоқда «7days.ru».
Леди Гага пардозсиз ҳолда тўшакда ётган суратига «Дам олиш куни. Мен уйқусирайпман» дея изоҳ берган. Ушбу фотосуратни кўрган қўшиқчининг баъзи мухлислари у пардозсиз яхшироқ кўринишини қайд этган.
Асл исм-шарифи Стефани Жоанн Анжелина Жерманотта бўлган хонанда ўзининг янги альбомини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган турнеда қатнашаётгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)