Қирғизистон мустақилликка эришгандан буён хуфёна иқтисодиёт туфайли 3,4 миллиард доллар бюджетга тушмай қолган. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси ҳукумати аппаратининг ахборот таъминоти бўлими маълум қилди, деб хабар бермоқда «24.kg».
Маълумотларга кўра, яширин даромадларнинг Қирғизистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 39 фоизгача етади. Мамлакат вазирлар кенгаши 2015 йил март ойигача хуфёна иқтисодиёт даражасини пасайтириш учун чоралар ишлаб чиқмоқчи.
Изоҳ (0)