Яқин кунларда Ер аҳолиси тунги осмонда Меркурий сайёраси гувоҳи бўлиши мумкин. Одатда, мазкур «тутқич бермас сайёра»ни Қуёшга яқин жойлашгани боис «қуролланмаган кўз» билан кўриб бўлмас эди, деб хабар беради «Российская газета» «Space.com» ахборотига таяниб.
Орбитаси тухумсимон шаклда бўлган Меркурий Қуёшдан энг кўпи билан 69 миллион километр масофага узоқлашиши мумкин. Бу ҳолат эса айнан 2015 йилнинг 11 январь куни содир бўлиб, Меркурийни тахминан бир ҳафта давомида тунги осмонда кўриш мумкин бўлади. Мазкур имконият булут, смог (тутун) ва ёруғликнинг сунъий манбалари йўқ бўлган шароитда кўпаяди.
Меркурийни кўриш учун Қуёш ботганидан бир соат ўтгач, жануби-ғарб томонга қараш керак. Бунда тунги осмоннинг энг ёрқин жисми бўлган Венера мўлжал вазифасини ўтаб беради: Меркурий Венерадан бироз пастроқда жойлашади.
Изоҳ (0)