Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат раҳбари Испаниядан вилла сотиб олгани ҳақида Ғарб матбуотида тарқалган хабарни рад этди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Йўқ, бундай эмас. Бу беўхшов ҳазил», − деди Песков «Эхо Москви» радиосининг эфирида.
Қайд этилишича, аввалроқ Владимир Путин Испаниядан вилла сотиб олгани ҳақидаги хабарни Буюк Британиянинг The Daily Mail нашри тарқатган.
Изоҳ (0)