Испания профессионал футбол лигаси 18-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Атлетико Мадрид» ўртасидаги ўйиндан олдин каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессини қутлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради «Stadion.uz».
Маросим аргентиналик футболчининг Тельмо Сарра рекордини янгилаб, Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар номига сазовор бўлгани муносабати билан ўтказилади.
«18-турда бўлиб ўтадиган ‘Барселона’ ва ‘Атлетикў ўртасидаги учрашув Мессини табриклаш учун қулай фурсат», — деди Испания лигаси президенти Хавер Тебас.
Маросимда Тельмо Сарранинг оила аъзолари қатнашиши кутилаётган эди. Бироқ шахсий сабабларга кўра унинг қариндошлари «Камп Ноу» стадионига ташриф буюра олмайдиган бўлди.
Изоҳ (0)