АҚШ Мудофаа вазирлиги Европа қитъасида жойлашган 15 та ҳарбий базасини ёпмоқчи. Бу ҳақда Пентагонга асосланиб Bloomberg маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Қайд этилишича, бу 500 миллион доллар тежаш имконини беради. Ҳарбий базалар камайиши туфайли Европадаги амераклик ҳарбийлар сони ҳам 2000 кишига қисқаради. Ҳозирда Европада АҚШнинг 74 мингдан ортиқ ҳарбий ва фуқаролик мутахассислари фаолият кўрсатаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, Пентагон кўп йиллардан буён ҳар йили миллиардлаб долларни тежаб қолиш мақсадида АҚШдаги базаларни ҳам ёпишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ Конгресс кўплаб ҳарбийлар ишсиз қолишидан қўрқиб бунга қарши чиққан, бунинг ўрнига Европадаги базаларни камайтиришни талаб қилган. Пентагон баҳоларига кўра, буни амалга ошириш учун 5−6 йил вақт кетади.
Изоҳ (0)