Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Комиссия матбуот хизмати. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Фото: fikr.uz

Фото: fikr.uz

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисини чақириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонун ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

Марказий сайлов комиссияси парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини 12 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш ва унинг кун тартибига ташкилий масалаларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 12 январь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида очилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисига келган депутатлар 10 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида рўйхатга олинади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда