Остона Халқаро аэропортида «Шереметьево—Остона» йўналишидаги самолёт экипажи 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросини салонда чеккани учун самолётдан тушириб юборди, дея хабар бермоқда «Вечерняя Астана» газетаси.
Воқеа маҳаллий вақт билан 2 январь куни эрталаб 6 да содир бўлган. Қозоғистон Транспортдаги ички ишлар департаментига қонунбузар тўғрисида хабар келиб тушган. Текшириш чоғида қонунбузарнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган, у ҳаво кемаси ҳожатхонасида сигарета чеккан. Борт кузатувчиси акти бўйича у рейсдан четлаштирилди.
Қонунбузар 3 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичлари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)