АҚШнинг Гарвард-Свинстон астрофизика маркази олимлари Ерга энг кўп ўхшайдиган сайёрани аниқлашга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Ушбу сайёра нафақат коинотнинг ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли юқори қисмида жойлашган, балки Ер сингари кўплаб қоялардан иборат.«Kepler» телескопи ёрдамида Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган улкан юлдуз атрофида айланаётган 8 та сайёра аниқланган. Ерга ўхшайдиган жисм сайёрамиздан 12 фоизга каттароқ эканлиги ва ўз юлдузидан 40 фоиз кўпроқ иссиқлик олиши аниқланган.
Изоҳ (0)