Samsung компанияси янги — Galaxy E7 ва E5 смартфонларининг расмий тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда Samsung Tomorrow ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бунгача ушбу смартфонлар ҳақида фақат миш-мишлар юрганди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурилма дастлаб Ҳиндистон бозорига чиқарилади, кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам чиқарилиши мумкин.
Galaxy E7 ва E5 смартфонлари мос равишда 5,5 ва 5 дюймли сенсор дисплейлар билан таъминланган. Ушбу қурилмалар флагман моделлар ҳисобланмаса-да, компания ушбу смартфонларни кучли, чиройли ва қулай, муҳими, ёшларбоп деб таърифламоқда.
Смартфонларнинг қалинлиги 7,3 миллиметрдан ошмайди. Samsung Galaxy E7 ва E5’нинг иккисида ҳам иккитадан сим-картада фойдаланиш мумкин. Биринчи қурилманинг нархи 23 минг рупий (тахминан 364 доллар) бўлса, иккинчиси 19,3 минг рупий (тахминан 305 доллар)га баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)