«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Ҳудудларда EVDO технологиясидан фойдаланган ҳолда юқори тезликдаги интернет хизматини тақдим этувчи UzMobile’нинг CDMA-450 мобил тармоғини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида телекоммуникация ускуналарини етказиб беришга тендер эълон қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Тендер иккита тўплам бўйича эълон қилинган бўлиб, биринчиси «UzMobile филиалининг CDMA-450 мобил тармоғини Ўзбекистон Республикасининг жанубий ҳудудларида ривожлантириш», иккинчиси «UzMobile филиалининг CDMA-450 мобил тармоғини Ўзбекистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ривожлантириш» лойиҳасидир.
Ускуналар ва хизматларнинг энг юқори нархи биринчи тўплам бўйича 6,9 миллион долларни, иккинчи тўплам бўйича 5,8 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа «Ўзбектелеком»нинг ўз маблағлари эвазига (15 фоиз) ва етказиб берувчининг беш йиллик кредити ҳисобига молиялаштирилади. Тендер таклифлари 2015 йил 6 февралгача қабул қилинади.
Изоҳ (0)