Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг 2015 йилда ҳар ҳафтада энг камида битта китоб ўқишга ваъда берди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Менинг бу йилдаги вазифам − ҳафтасига камида битта китоб ўқиш. Асосий эътиборни турли маданиятлар, динлар, тарих ва технологияларни ўрганишга қаратаман», − деб ёзди Цукерберг ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Шунингдек, унинг A Year of Books (Китоблар йили) номли китоб клуби ҳам интернетда пайдо бўлган. Эслатиб ўтамиз, Марк Цукерберг 31 декабрь куни 2015 йилда ўзи учун катта шахсий вазифа танлаш борасида ижтимоий тармоқдаги обуначиларидан маслаҳат сўраб мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)