Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи 46 ёшли киши ўз қўшнисига нисбатан чора кўрилишини сўраб ички ишлар органларига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Қайд этилишича, у уйга қайтганда 1983 йилда туғилган қўшнисини маст ҳолда учратган. Йигит салом бериш ўрнига қўшнисига ташланган, уни дўппослаб, 400 минг сўм пулини олиб қочган.
Жабрланувчининг аризасига биноан ички ишлар ходимлари тез орада ҳуқуқбузарни топиб қўлга олган. Энди у нафақат қилмиши учун қўшнисидан кечирим сўрашига, балки қонун олдида жавоб беришига ҳам тўғри келади.
Изоҳ (0)