Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Юньнань вилоятида 3 январь куни 600 йил муқаддам қурилган минора ёниб кетди. Хитой телевидениесида маълум қилинишича, қурилманинг юқори қисми бутунлай ёниб кетган, деб хабар беради «Kun.uz» «Вести.ru»га таяниб.
Ёнғин давомида ҳеч ким жабр кўрмаган. Вэйшань атрофида жойлашган, ўз вақтида шаҳар деворининг шимолий дарвозаси ҳисобланган «Гунчэньлоу» минорасидаги бу ёнғин Пекин вақти билан 14:50 да бошланган.
Айни пайтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Мин сулоласи (1386—1644 йиллар) даврида қад кўтарган ушбу миноранинг баландлиги 47 метр эди. Ёнғин оқибатида унинг фақат ғиштдан қурилган аркаси билан 8 метрлик асосигина қолди.
Изоҳ (0)