2015 йилнинг илк кунларида – 2 январь куни ёғишни бошлаган қор туфайли Чимён тоғлари атрофидаги йўлларда тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳлар аъзолари маълум қилди.
Жумладан, Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида тирбандликка кириш қисми (автомобиллар занжирининг охири) акс этган фотосурат фойдаланувчилардан бири томонидан қўйилган.
Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳида эса ушбу тирбандлик акс этган фотосуратлар қизғин муҳокама қилган. Гуруҳ аъзолари бундай шароитда ҳам қоидаларни бузаётган, тор йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган ҳайдовчиларни танқид остига олган. Шунингдек, кўплаб автомобиллар қишки шиналар билан таъминланмагани ҳам қайд этилган.
Машиналар асосан йўл четидаги тўсиқларга урилиб кетиб, кичик авариялар содир этаётгани қайд этилган. Шу билан бирга, қорли об-ҳаво туфайли одамларнинг кайфияти яхши эканлиги ва йўлда ҳайдовчилар турли муаммоларни ечишда бир-бирига кўмаклашаётгани эътироф этилган.
Изоҳ (0)