Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Прая-Grandи шаҳрининг океан соҳилида жойлашган дўкончага яшин келиб урилди. Бу ҳақда «Вести.ru»га таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, яшин урилган вақтда бино ичига тўққиз киши ноқулай об-ҳаво шароитидан сақланиш мақсадида кириб олган. Яшин зарбаси натижасида уларнинг беш нафари ҳалок бўлган, жароҳатланган тўрт нафари эса воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар томонидан шифохонага етказилган.
АҚШ Миллий космик тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, Бразилия яшин уриши сони бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади.
Ҳар йили ушбу мамлакат ҳудудига 58 миллионга яқин момақалдироқли электр разряд келиб урилади.
Изоҳ (0)