Малайзия шимоли ва шарқида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида 220 мингдан ортиқ киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, энг жиддий вазият Келантан штатида кузатилмоқда. Бу ерда сўнгги бир неча соат давомида эвакуация қилинганлар сони 30 мингга ошиб, эндиликда 151 минг кишини ташкил қилмоқда.
Қўшни Паханг штатида 30 мингдан ортиқ киши ўз уйларини тарк этиб, вақтинчалик лагерларда жойлашган. Перак ва Тренгану штатларида ҳам хавфли вазият сақланиб қолмоқда. Икки ҳафтадан буён давом этаётган табиий офатдан жабрланганлар учун Малайзия ҳукумати аввалги 14 миллион долларга қўшимча яна 143 миллион доллар ажратган.
Изоҳ (0)