АҚШнинг Фергюсон шаҳрида полициячи томонидан отиб ўлдирилган 18 ёшли афро-америкалик Майкл Браун хотирасига қўйилган ёдгорлик номаълум шахслар томонидан бузиб ташланди, деб хабар бермоқда «Newsru.com».
Бузиб ташланганидан бир неча соат ўтиб ёдгорлик қайта тикланган. Ҳодиса ҳақида шаҳар полициясига хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, ёдгорлик август ойида полиция ходими томонидан отиб ўлдирилган йигитнинг уйи яқинида ўрнатилган бўлиб, шаҳар аҳолиси унинг қариндошларига бирдамлик сифатида гуллар, шамлар ва ёзувлар келтириб турган.
Изоҳ (0)