Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи томонидан эълон қилинган компания ходимлари ўртасидаги Янги йил байрамига бағишланган танлов якунига етди.
Танловда Korzinka.uz супермаркетлари ходимлари томонидан Янги йилга бағишлаб тайёрланган ижод намуналари фотосуратлари Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзолари эътиборига ҳавола этилди. 10 декабрда бошланган танлов 26 декабрда якунига етди.
27 декабрь куни тўплаган «лайк»лар бўйича энг кўп овоз олган ишланма эълон қилинди. Унга кўра, 330 «лайк» йиққан Korzinka.uz’нинг Integro филиали балиқ сотиш бўлими ходимлари томонидан муз ва балиқдан тайёрланган қорбобо ҳайкали биринчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиби бўлган супермаркет коллективига компания ҳисобидан Янги йил кечаси ўтказиб берилиши ва 2015 йил 2 январда қўшимча дам олиш куни белгиланиши ваъда қилинган.
Изоҳ (0)