Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, Европа халқлари тиллари араб ва хитой тилларидан кўра катта таъсирга эга эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Planet-today.ru».
Олимлар товуш ва луғат-грамматика тизимлари бир-бири билан қандай алоқа қилишини аниқлаш учун тажриба ўтказган. Тажриба давомида ижтимоий тармоқлардан ҳам кенг фойдаланилган ва якунда тилларнинг бир-бирига таъсирини кўрсатувчи ўзига хос харита тузиб чиқилган.
Тажриба якунида дастлабки ўринларни инглиз, немис, француз, испан, рус ва португал тиллари эгаллаши маълум бўлган. Олимлар Ер юзида кўплаб одамлар сўзлашишига қарамай, араб ва хитой тиллари таъсир жиҳатидан Европа тилларига имкониятни бой беришини таъкидлаган.
Изоҳ (0)