Миллиардер Алишер Усмонов ва унинг ҳамкорларига қарашли USM Holdings икки йирик активи − «Мегафон» ва «Металлоинвест»нинг назорат пакетларини Россия холдинг компанияларига кўчирди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
USM гуруҳи активларини таркибий ўзгартириш бўйича битимлар серияси якунлангач, «Мегафон» акцияларининг назорат пакети «АФ Телеком Холдинг»га, «Металлоинвест» пакети эса «ЮэСэМ Металлоинвест»га ўтди.
USM холдингининг ушбу ҳаракати Россия президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган мамлакат иқтисодиётини оффшордан тозалаш сиёсати билан боғлиқлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)