«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси Янги йил даврида Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари орасидаги йўналишларга янги поездларни жорий қилади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Жумладан, 2014 йил 19 декабрь ҳамда 2015 йил 3 ва 4 январь кунлари Тошкентдан Бухорога 12/11-рақамли тезюрар поезд жўнатилади. Айнан шу кунларда Бухородан Тошкентга ҳам қўшимча поездлар қатнайди.
2014 йил 19 декабрь ва 2015 йил 2 январь кунлари Тошкентдан Урганчга, 2014 йил 20 декабрь ва 2015 йил 3 январь кунлари Урганчдан Тошкентга 256/255-рақамли поездлар йўлга қўйилади. Айнан шу кунларда Тошкентдан Термизга ва Термиздан Тошкентга борадиган қўшимча поездлар ҳам қўйилади.
Изоҳ (0)