Facebook ижтимоий тармоғига Apple’нинг iOS операцион тизимида ишлайдиган қурилмалардан юкланган суратлар сифати автомтик равишда яхшиланиб, тармоққа жойланади. Бу ҳақда Mashable хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Сурат ва видеолар ижтимоий тармоғи ҳисобланадиган Instagram’да тасвирларни сифатини таҳрирлаш функцияси мавжуд ва ушбу функция бошқа тармоқларда ҳам оммалашмоқда. Шу боис Facebook ҳам ўзида бу функцияни жорий қила бошлади.
Бироқ Instagram’да суратларни фойдаланувчининг ўзи таҳрирлайди. Бунда ҳар ким ҳам бундай иш учун қобилиятли бўлмаслиги мумкин. Шу боис Facebook суратларни таҳрирлашни автоматик равишда амалга оширмоқда. Агар суратларингиз автоматик равишда таҳрирланишини истамасангиз, уларни ўзингиз таҳрирлашингиз ёки бу функцияни ўчириб қўйишингиз мумкин.
Сешанба куни Facebook’нинг iOS қурилмалар учун мўлжалланган дастурида ушбу функциядан фойдаланиш имконияти яратилди. Яқин кунлар ичида эса Android қурилмалари ҳам бу функциядан фойдалана бошлаши хабар қилинган.
Изоҳ (0)