Швециядаги энг кекса эркак, жорий йилнинг октябрь ойида 109 ёшни қарши олган Эрик Андерссон ушбу ҳафта бошида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Марҳумнинг ўғлининг сўзларига кўра, у ўз умрининг сўнгги икки соатини виски ҳамроҳлигида тўйиб тушлик қилиш билан ўтказган.
109 ёшли эркак умрининг сўнгги йилларини Ғарбий Швецияда жойлашган Варберг шаҳридаги қариялар уйида ўтказган. У 80 йил давомида электрик сифатида ишлаган бўлиб, соғлом турмуш тарзи кечирган ва чекмаган.
Изоҳ (0)