Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги натижасида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ахборотида ёнғиннинг айнан қачон содир бўлгани маълум қилинмаган, фақат ҳодиса ўтган ҳафта (3-9 декабрь оралиғида) содир бўлгани билдирилган.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирининг яшаш хонасига ўрнатилган қўлбола иситиш печи ёқиб, назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлган.
1 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин натижасида ўрин-кўрпа ёниб зарарланган. «Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилди», – дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)