Исроилнинг Хайфа университети лабораториясида икки бошли тирик оловли саламандра туғилди, деб хабар бермоқда Live Science. Ушбу феноменнинг аниқ сабабларини айтишга қийналаётган олимлар бу ўзгариш атроф-муҳит ифлосланиши оқибатида бўлганини тахмин қилмоқда.
Қайд этилишича, эколог Лео Блауштейннинг гуруҳи ҳомиладор амфибияларни йиғиб, улар лаборатория шароитида туғишига ёрдам беради. Икки бошли саламандранинг онаси Галилей тоғидан олиб келинган. Янги туғилган жонивор иккала бошини ҳам эркин ҳаракатлантира олади, бироқ фақат биттаси билан озиқланади. Бошлар Блауштейннинг немис ҳамкасблари шарафига Арне ва Себастян деб аталган.Маълум қилинишича, Исроилда ушбу тур хавфли ҳолатда турибди. Сув ҳавзаларининг ифлосланиши, тўғонлар қурилиши, шунингдек йўлларда автомобиллар босиб кетиши уларнинг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)