Samsung компаниясининг Galaxy Note 3, Note 4, Galaxy S4 ва S5 LTE-А смартфонларига Android’нинг янги Lollipop версияси фойдаланиш учун топширилиши хабар қилинган эди. Эндиликда эса Note Edge ҳамда Galaxy Alpha смартфонлари учун қачон янги Android версияси фойдаланишга топширилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Маълумотларга кўра, Galaxy Note Edge смартфони учун янги Android версияси февраль ойининг бошларида тақдим этилади. Galaxy Alpha смартфонлари учун эса кейинги йилнинг биринчи чорагида Lollipop версиясига ўтиш имконияти яратилади.
Шу билан бирга Note 3 ва Galaxy S4 смартфонларида ҳам 2015 йилнинг бошидан янги Android Lollipop операцион тизимидан фойдаланиш мумкин бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда эса Европа ва Осиёда Galaxy S5 смартфонлари учун Android 5.0 Lollipop операцион тизими фойдаланиш учун топширилмоқда.
Изоҳ (0)