4 декабрь куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрига ҳужум қилган террорчилар гуруҳига қарши кураш чоғида республика раҳбари Рамзан Қодировнинг 22 ёшли жияни Умар Қодиров қаҳрамонларча шаҳид бўлди. Бу ҳақда Чеченистон президенти ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Кун».
Рамзан Қодиров ўз қариндошининг ўлимидан чуқур қайғуда эканини билдириб, унинг ўз дини ва халқи учун қурбон бўлганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, марҳумнинг дафн маросими олий даражада ташкиллаштирилган.
Тадбирда Қодиров оиласининг барча вакиллари иштирок этди. Хусусан, оиланинг энг ёши улуғ вакили, уламолар кенгаши раҳбари Хўжа Аҳмад Қодиров ҳам шу ерда бўлиб, нутқ сўзлади. Қайд этилишича, у ўз нутқида ваҳобийларни «шайтон малайлари» деб атаб, барчани бундай гуноҳкорларга қарши курашишга чақирган.
Хабарларга кўра, марҳумнинг отаси Мавлуд Қодиров воқеа содир бўлишидан бир кун олдин ўғли билан учрашиб, унга «Ватан ва дин ҳимояси» учун оқ фотиҳа берган.
Изоҳ (0)