Қашқадарё вилоятида 2009—2013 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 3560 уй-жой бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, 1172 уй-жой қурилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Қарши туманидаги Боғобод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Узуннаво массивида қурилиш ишлари якунланган 92 намунавий уйга эгалари кўчиб ўтди.
Узуннаво массивида барпо этилган мўъжаз стадион, болалар майдончаси, профилактика инспектори ва маҳалла посбони хоналарини ўз ичига олган гузар, тикувчилик цехи, озиқ-овқат дўкони ҳамда сартарошхона аҳолига катта қулайлик яратмоқда.
Изоҳ (0)