Тошкентга келган андижонлик шахс пойтахт ички ишлар органлари назарига тушишга улгурди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
У безорилик мақсадида 1981 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога тан жароҳатларини етказди.
Жабрланувчига тиббий хизмат кўрсатиш учун шифохонага олиб борилди. Безорилик қилган шахс эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига олиб келинди.
Изоҳ (0)