Sony компанияси тўлиқ e-paper — электрон қоғоздан қилинган ақлли соатини ишлаб чиқариши кутилаётган эди. The Verge эса ушбу ақлли соатнинг суратларини тақдим этди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Sony компаниясининг шу пайтгача сир сақланаётган ушбу гаджети Fashion Entertainments’нинг стартап лойиҳаси бўлиб, бу ақлли соат FES Watch деб номланади. Ушбу стартап лойиҳа эса Sony’нинг келажак электрон қурилмаларини ихтиро қилувчи бўлинмаси ҳисобланади.
Электрон қоғоздан қилинган соатни шубҳасиз ақлли дейиш мумкин, чунки у ингичка ва рангини ўзгартира олади. Унда мураккаб электрон қисмлар ўрнатилмаган ва у битта батарея билан 60 кун давомида ишлаши мумкин.
Sony компанияси e-paper — электрон қоғозидан нафақат FES Watch ақлли соатида, балки бўйинбоғ, шляпа, оёқ кийими учун безак сифатида ҳам фойдаланмоқчи. Ҳозирча бундай электрон қоғоздан қилинган гаджетлар қачон тақдим этилиши ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Изоҳ (0)