2005−2010 йилларда Уругвайда президентлик қилган, 74 ёшли асли касби шифокор-онколог бўлган Табаре Васкес бу йилги сайловларда ҳам ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
У 2004 йил охирида ўтказилган президентлик сайловларида ҳам «Катта фронт» коалицияси намоёндаси сифатида қатнашиб, ютиб чиққан ҳамда мамлакатда анча йиллардан бери ҳукмронлик қилиб келган консерватив руҳдаги «Коларадо» партиясининг сиёсий қарашларига чек қўйганди.
30 ноябрь куни якунланган навбатдаги президентлик сайловлари жараёнларида уругвайлик сайловчиларнинг 97,6 фоизи қатнашди ва уларнинг 53,4 фоизи Табаре Васкесга овоз беришди. Унга рақиблик қилган, «Миллий партия» («Бланко») кўрсатган номзод, амалдаги президент Хосе Мухиканинг ўғли 41 ёшли Луис Лакале Поуни эса 41,3 фоизлик сайловчилар қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)