28 ноябрь, жума куни Украинанинг Львов вилоятидаги футбол майдончасида одам боши солинган халта топилди. Топилма ҳақидаги ахборот Украина Ички ишлар вазирлигининг Львов вилояти бўйича шаҳар бошқармаси томонидан ҳам тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Топилма ҳақида футбол майдончасида кучугини айлантириб юрган аёл хабар берди. Халтани айнан кучук топган», — деди Львовдаги милиция вилоят бошқармаси спикери Светлана Доброволская.
Бироқ мазкур одам бошининг аёл кишига тегишлими ёки эркак кишига эканлиги ҳозирча маълум эмас. Халтани бошнинг кимга тегишли экани ҳамда қотиллик содир бўлганидан қанча вақт ўтганини аниқлаш учун экспертлар олиб кетди.
Айни дамда воқеа содир бўлган жойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)