Айни вақтда Филиппиннинг Манила шаҳрида ОФК томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Uff.uz».
2014 йилнинг энг яхши ҳаками бўлишга Эрон вакили Али Ризо Фағоний ва баҳрайнлик ҳакам Навоф Шукруллоҳ билан биргаликда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам номзодлик қилаётган эди. Тадбир давомида Равшан Эрматов қитъанинг энг яхши ҳаками, деган номга сазовор бўлди.
Шу тариқа Эрматов бешинчи бора Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинди. Эслатиб ўтамиз, у 2008, 2009, 2010 ва 2011 йилларда ҳам қитъада энг яхши ҳакам бўлган эди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, Равшан Эрматов ёзда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида тўртта ўйинни бошқариб, мундиаллардаги учрашувлари сонини 9 тага етказган ва бу борада рекорд ўрнатган эди.
Изоҳ (0)