Наманган вилояти Наманган туманида қариндошлар ўртасидаги келишмовчилик тан жароҳатига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Хабар берилишича, Наманган туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйига қариндоши меҳмон бўлиб келган. Бироқ бироз ўтиб қариндошлар жанжаллашиб кетган.
Улар нима сабабдан тортишиб қолганига аниқлик киритилмаган. «Жазавага тушган мезбон кетмон дастаси билан меҳмонга тан жароҳати етказган», — дейилади хабарда.
Оқибатда жабрланувчи шифохонага ётқизилган, мезбон эса милиция бўлимига олиб келинган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)