АҚШда бошпанасиз кучукча бошига кийиб олган пластик идиш билан икки ой яшади. Бу вақт мобайнида техаслик оила кучукни тутишга ҳаракат қилди. Ҳаракатлар зое кетмади: Одра Боханнон ва унинг турмуш ўртоғи кучукчани тутишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Метрўнинг қайд этишича, жониворни пластик идишдан озод этиш жараёни тасвирланган видеолавҳа YouTube’да хит даражасига кўтарилган. Видеода америкалик аёл кучукчанинг бошидаги пластик идишни боғ қайчилари билан кесаётгани тасвирланган.
Жониворга ҳазиллашиб Челакча деб ном берган америкаликларнинг фикрича, беш ойлик кучукча овқат солинган идишга бошини тиққан, бироқ кейин ундан халос бўла олмаган.
http://www.youtube.com/watch?v=nw-5WbB__oc
Озод этилган Челакча Одра Боханнон ва унинг турмуш ўртоғи хонадонидан бошпана топиб, мазкур оиланинг бошқа кучуклари билан ҳам дўстлашиб олди.
Изоҳ (0)