Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги «Мирзаобод универсал трайд» масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада киви кўчатлари ўтқазиш, унинг ниҳолларини махсус тувакларга жойланган ҳолда хориждан келтириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетасига таяниб, «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Умумий майдони тўрт гектарни ташкил этувчи мазкур иссиқхонада ҳозирда лимон дарахтлари ўстирилмоқда. Шунингдек, бу ерда помидор ва бодринг ҳам етиштирилиб, маҳаллий бозорларга етказилмоқда.
Айтиш лозимки, иссиқхона лойиҳасининг қиймати 4 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)