Таиланднинг Бангкок шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этяпти, деб хабар беради «Olamsport».
Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов биринчи босқичда жанубий кореялик Ким Чеонг Еуини икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида таслим этганди. Аммо чорак финал чиптаси учун ўтказилган баҳсда таиландлик Пручя Исаровга 3:6, 6:7 ҳисобида ютқазди.
Изоҳ (0)