Sony компанияси кейинги йилда тўртта Xperia Z4 гаджетларини тақдим этиши кутилмоқда. Улардан Xperia Z4 ва Xperia Z4 Ultra смартфонлари кейинги йилнинг 5 январида Лас Вегасда бўлиб ўтадиган кўргазмада тақдим этилиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра Xperia Z4 смартфонида 5,4 дюймли Quad HD Triluminos дисплейи, Snapdragon 805 ёки 810 процессори, 4 Гб тезкор хотира, 4,8 мегапикселли олд ва 20,7 мегапикселли орқа камера, 3420 мА·соат қувватга эга батарея, Android 5.0 Lollipop операцион тизими ўрнатилади.
Шу билан бирга Xperia Z4 Ultra смартфони ҳақида ҳам тахминий маълумотлар мавжуд. Ушбу смартфонда 5,9 дюймли дисплей, Snapdragon 805 процессори, 4 Гб тезкор хотира, иккита вспишкага эга 16 мегапикселли камера ўрнатилиши мумкин.
Изоҳ (0)