Францияда таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Париж шаҳри мезбонлик қилган халқаро турнирда вазни 87 килограммгача бўлган спортчилар орасида қатнашган Жасур Бойқўзиев Франция, Испания, Германия вакиллари устидан ғалаба қозониб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда мезбон спортчи Мбар Ндиаиени мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир олтин медални ўзбекистонлик тажрибали таэквондочи Никита Рафалович келтирди. У 74 килограммгача оғирликдаги спортчилар мусобақасида франциялик, грузиялик ва италиялик спортчиларни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Шунингдек, Умида Абдуллаева ўз вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Дмитрий Шокин ва Наталья Маматова бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)