Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тор доирадаги учрашувида Қозоғистон президентининг 2013 йил июнь ойидаги Ўзбекистонга қилган ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиш жараёни муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Президентининг расмий сайти.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, сув-энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, томонлар минтақавий хавфсизликнинг асосий жиҳатларини, шунингдек энг долзарб халқаро масалалар ҳақида сўз юритдилар.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон маданий ва тарихий жиҳатдан бир-бирига яқин мамлакаткар эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)