Россия молия вазири Антон Силуанов санкциялар мамлакат иқтисодиётига йилига 40 миллиард доллар зарар етказишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Биз геосиёсий санкциялар туфайли йилига 40 миллиард доллар йўқотяпмиз, жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши оқибатида эса йилига 90−100 миллиард доллар йўқотяпмиз», − деди Силуанов.
Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Андрей Белоусов Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар киритиш ва Россиянинг жавоб чораларидан жами 40 миллиард доллар йўқотишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)