Россия армиясида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларга iPhone’дан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг чақириқ ишлари бўйича расмий ишонч телефонига асосланиб «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Вазирлик вакилининг изоҳ беришича, бу тақиқ iPhone орқали суҳбатлашганда аппарат камераси фойдаланувчининг қаерда эканлиги ва нима қилаётганини аниқлаб узата олиши туфайли жорий этилган.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар iPhone’дан бошқа исталган русумдаги телефонлардан фойдаланиши мумкинлиги ҳам қайд этилган. Экспертлар ҳам iPhone ёрдамида инсоннинг қаерда жойлашганини осонгина аниқлаш мумкинлигини қайд этган.
Изоҳ (0)