23 ноябрдан 24 ноябрга ўтар кечаси Грузия энерготизимида йирик носозлик юз берди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Натижада пойтахт Тбилиси шаҳри ва мамлакатнинг катта қисми электр токисиз қолди. «Грузия давлат энерготизимлари» акциядорлик жамияти берган хабарга кўра, авария сабаблари ҳалигача аниқланмаган.
Пойтахтдан ташқари Грузиянинг 100 дан ортиқ ҳудудлари электрсиз қолгани қайд этилган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)