Туркиянинг Истанбул шаҳрида маҳаллий «Галатасарой» ва Сербиянинг «Црвена Звезда» жамоалари ўртасидаги Евролига ўйинидан олдин йирик муштлашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «RTS» телеканали.
Туркиялик бир гуруҳ мухлислар «Абди Ипекчи Арена» стадионига кирган 400 нафар сербияликларга ҳужум қилган. Уларга ҳар хил тош ва буюмларни отишган, шундан кейин муштлашув бошланиб кетган. Оқибатда 25 ёшли сербиялик мухлиснинг кўкрагига пичоқ билан жароҳат етказилган.
Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Сербиянинг Истанбулдаги консули турк шифокорлари унинг ҳаёти учун қаттиқ курашганини таъкидлаган. Консулнинг сўзларига кўра, Белградда бу душманлик ҳаракати сифатида қабул қилинган. Унинг айтишича, Сербия томонининг огоҳлантиришларига қарамай, ўйин учун хавфсизлик жуда паст даражада ташкиллаштирилган. Ҳозирда қолган мухлисларни Сербияга эсон-омон қайтариш йўлллари изланмоқда.
Изоҳ (0)