Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтаётган соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон соҳил футболи терма жамоаси бугун, 21 ноябрь куни 5-ўрин учун баҳсда иштирок этди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.

Фото: stadion.uz

Фото: stadion.uz

Уммонга қарши баҳс олиб борган Аҳад Юсупов шогирдлари 2:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Фарҳод Мираҳмедов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Балуший ҳисобни тенглаштирди. 10-дақиқада яна Мираҳмедовнинг ўзи Ўзбекистон жамоасини олдинга олиб чиқди. Бундан кейин фақат ва фақат уммонликлар гол уриб, ўйин якунига қадар ҳисобни 2:8 кўринишига келтирди.

Шу тариқа соҳил футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида 6-ўринни банд этди.

Соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари

Соҳил футболи, 6-ўрин учун баҳс

Уммон — Ўзбекистон: 8:2

Голлар: Ал-Балуший (7, 23, 31), Ал-Араймий (110), Ал-Ораймий (18, 36), Ас-Саутий (34), Ёқуб (36)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?