Испания парламенти депутатлари мамлакат ҳукуматига Исроил ва Фаластин ўзаро можарони ҳал қилишга келишиб олса, Фаластинни давлат сифатида тан олишни тавсия қилган ҳужжатни кўпчилик овози билан қабул қилди, деб хабар бермоқда Le Figaro.
Аввалроқ, Буюк Британия ва Ирландия парламентлари ҳам ўз ҳукуматларига Фаластинни давлат сифатида тан олишни тавсия қилгани хабар берилган эди. Франция парламентида эса бу масала яқин орада овозга қўйилиши айтилган. Швеция Фаластинни давлат сифатида узил-кесил тан олган бўлса, Финландия ҳам бу борадаги истагини билдирган эди.
Изоҳ (0)