Энг йирик алоқа оператори Beeline Фарғона вилоятида тармоқлар қоплами доирасининг кенг миқёсда кенгайгани ҳақида хабар беради.
Замонавий инновацион ускуналарнинг ишга туширилиши вилоят марказида алоқа сифатини янада ўсишига имкон берди: қўшимча 3G антенналари Навоий, Қодирий, Фарғона, Ёшлик ва Сайилгоҳ кўчалари бўйлаб ўрнатилди. Шунингдек, янги база станциялари Қўқон (Янги Чорсу, Навоий, Фаробий ва Халқ сўзи кўчалари), Қувасой (Қадрият кўчаси) ва Марғилон (Туркистон кўчаси) шаҳарларида ҳам ишга туширилди.
Воқеани шарҳлар экан Unitel’нинг ҳудудий ривожлантириш бўйича директори Дмитрий Реш шундай деди: «Водийнинг барча вилоятларини бирлаштирувчи Beeline’нинг шарқий филиали — абонентларимизнинг тўртдан уч қисмига хизмат кўрсатадиган компаниямизнинг энг йирик кластеридан биридир. Албатта, хизмат сифатини ривожлантириш ва ҳудудда тармоқ кенгайишига жиддий ёндашилган бўлиб, бу борада биз сезиларли натижаларни кўрмоқдамиз. Beeline Ўзбекистондаги фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб Фарғона водийсида биринчи рақамли оператор бўлиб келган ва бу кўп нарсани тушунтиради».
Beeline тармоғи, шунингдек, Фарғона вилоятининг Олтиариқ («Катпут» ҚФЙ), Бешариқ (Андархон қишлоғи), Бувайди (Пошшопирим қишлоғи), Данғари (Урганжа қишлоғи), Риштон (Уйрат қишлоғи), Ўзбекистон (Нурсух қишлоғи) ва Учкўприк (Қапақўчқор қишлоғи) туманларида сезиларли даражада кенгайтирилди.
Изоҳ (0)